Жордан Барроус тахтга қайтди
Норвегиянинг Осло шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Кутилганидек, эркин кураш баҳсларида асосий баҳс 3 жамоа ўртасида кечяпти.
Қизиқарли ўтган баҳслардан бири -79 кг доирасидаги финал дастури бўлди дейиш мумкин. Унда таниқли курашчи, Олимпиада ва 4 карра жаҳон чемпиони америкалик Жордан Барроус янги вазн тоифасида дебют қилаётганига қарамай олтин медални қўлга киритди. Ҳозиргача ўтган баҳслар якуни бўйича Эрон, АҚШ ва Россия спорт курашлари жамоаси барча олтин медалларни бўлишиб турибди. Ортда қолган кун ғолиб ва совриндорлари:
-57 кг:
1. Томас Гильман (АҚШ)
2. Алиризо Сарлак (Эрон)
3. Хёрст Лер (Германия)
3. Арян Циутрин (Беларусь)
-65 кг:
1. Загир Шахиев (Россия спорт курашлари жамоаси)
2. Амир Яздани (Эрон)
3. Алибек Осмонов (Қирғизистон)
3. Томор-Очирин Тулга (Мўғулистон)
-79 кг:
1. Жордан Барроус (АҚШ)
2. Муҳаммад Ноходи (Эрон)
3. Радик Валиев (Россия спорт курашлари жамоаси)
3. Ника Кантчадзе (Грузия)
-92 кг:
1. Камрон Ғосимпур (Эрон)
2. Магомед Курбанов (Россия спорт курашлари жамоаси)
3. Осман Нурмагомедов (Озарбайжон)
3. Жейден Кокс (АҚШ)