Ру En O'z
4 Октябрь 2021 1555

Яздани Токио реваншини олди

Айни кунларда Норвегия пойтахтида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақани эркин кураш усталари бошлаб беришди.

-86 кг вазн тоифаси кўпчиликнинг диққат-марказида бўлгани аниқ. Боиси, финал баҳсида Токио-2020 чемпионлиги учун курашган америкалик Дэвид Тэйлор ва эронлик Ҳасан Яздани яна ўзаро рақиб бўлишди. Бу гал 6:2 ҳисобида устун келган Яздани Олимпиада финали учун Тэйлордан реванш олди. Айни пайтгача ўтган вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

-61 кг:
1. Абасгаджи Магомедов (Россия спорт курашлари федерацияси)
2. Дэйтон Фикс (АҚШ)
3. Арсен Харутюнян (Арманистон)
3. Тошихиро Хасэгава (Япония)

-74 кг:
1. Кайл Дэйк (АҚШ)
2. Таймураз Салказанов (Словакия)
3. Фазли Эрйилмаз (Туркия)
3. Тимур Бижоев (Россия спорт курашлари федерацияси)

-86 кг:
1. Ҳасан Яздани (Эрон)
2. Дэвид Тэйлор (АҚШ)
3. Артур Найфонов (Россия спорт курашлари федерацияси)
3. Абубакр Абакаров (Озарбайжон)

-125 кг:
1. Амир Ҳуссайн Заре (Эрон)
2. Гено Петриашвили (Грузия)
3. Монхторин Лхагвагерел (Мўғулистон)
3. Таха Акгул (Туркия)

Text to speech