Ру En O'z
4 Октябрь 2021 1457

Боксчи қизларимиз Софияга йўл олишди

5-10 октябрь кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик боксчи қизлар ҳам иштирок этишади. Қизларимиз бугун тунда Истанбул орқали София шаҳрига жўнаб кетишди. Терма жамоамиз Болгарияга қуйидаги таркибда йўл олди:

-48 кг: Гуласал Султоналиева
-50 кг: Маржона Савриева
-52 кг: Турсуной Раҳимова
-54 кг: Ситора Шагдарова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Дилфуза Бекова
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-66 кг: Хадичабону Абдуллаева
-66 кг: Шахноза Юнусова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Мураббийлар: Лочин Қўчқоров, Ислом Тожибоев, Зокир Шарофов.

Text to speech