Ру En O'z
3 Октябрь 2021 1672

Улуғбек Рашитов бу гал бухоролик ёшларга мотивация берди

Таэквондо WT бўйича Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитовнинг Республикамиз бўйлаб ёш спортчилар билан ўтказаётган учрашувлари давом этмоқда. Бу гал спортчимиз бухоролик ёшлар билан учрашди.

Бухоро тумани БЎСМда ўтган учрашувда вилоят Туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Ботиржон Шахриёров, МОҚ вакили Ҳусенали Ҳусенов, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Бухоро вилояти вакиллари ва 500 нафарга яқин ёш спортчилар жам бўлишди. Ушбу тадбирда даставвал спортчимизнинг фаолиятига доир савол жавоблар, қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Улуғбек Рашитов бухоролик ёшларга муҳорат сабоқларини кўрсатиб берди.

Шубҳасиз, Олимпия ўйинлари ғолиби билан ўтказилган бундай машғулот бухоролик ёш таэквондочиларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада оширди ва у каби чемпион бўлишлари учун мотивация бўлди.

Text to speech