Ру En O'z
3 Октябрь 2021 2094

Тоҳир Гулямов ва Расулжон Абдураҳимовни табриклаймиз!

Бугун ўзбек спортининг икки ёрқин вакиллари спорт курашлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Тоҳир Гулямов ҳамда гимнастикачимиз Расулжон Абдураҳимов таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Тоҳир Гулямов 1961 йил 3 октябрь куни туғилган. Спорт курашлари бўйича Олимпия даражасидаги ҳакам Тохир Гулямов фаолияти давомида Пекин, Рио, Токио Олимпиадаларида, 23 та жаҳон чемпионати ва 22 та Осиё чемпионатида, 6 бор Осиё ўйинларида ишлаган. 2014 йилги жаҳон чемпионатида энг яхши реферига аталган “Олтин ҳуштак” соҳиби. Тоҳир Гулямов “Миллий спорт мукофоти-2019” танловида “Йилнинг энг яхши ҳаками” номинациясида ғолиб бўлган.

Абдураҳимов Расулжон Шуҳрат ўғли 1996 йил 3 октябрь куни Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Республика Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси. 2009 йилдан спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2019 йил октябрь ойида Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштироки билан Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олиб, унда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки вакилимизни таваллуд айёми билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech