Ру En O'z
2 Октябрь 2021 1662

Токио сарҳисоби ва янги стратегия Тошкент вилояти кесимида

МОҚ ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг Токио-2020 Олимпиадаси якунлари, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси бўйича ташкил этаётган йиғилишлари давом этади. Бу галги суҳбат Тошкент вилояти бўйича ўтказилди.

Йиғилишда МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Д.Бабажанов ва бир қатор мутасаддилар қатнашди.

Суҳбат давомида даставвал ушбу ҳудуддан Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчилар сони, уларнинг мусобақадаги иштироки таҳлил қилинди. Олимпиада чемпионлари Акбар Жўраев ва Баҳодир Жалолов Чирчиқ мактаби тарбияланувчилари ҳисобланишади. Қайд этиш жоиз, ушбу ҳудудда жойлашган коллеж ва ЎзДЖТСУ терма жамоаларимиздаги спортчиларнинг асосий қисмини етиштириб берувчи даргоҳлардир.

Йиғилиш давомида вилоятда мавжуд имкониятдан максимал даражада фойдаланган ҳолда, Токио-2020 циклида йўл қўйилган камчиликдан тегишли хулоса чиқариб бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўриш, спортчиларимизнинг ижтимоий аҳволидан мунтазам хабар олиб туриш хусусида фикрлар билдирилди.

Text to speech