Ру En O'z
2 Октябрь 2021 2093

Бир гуруҳ мутасаддилар Руфат Рисқиевнинг хонадонида меҳмон бўлишди

Бугун афсонавий боксчимиз Руфат Рисқиев 72 ёшни қарши олмоқда. Ушбу сана муносабати билан МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Баҳодир Махситов бошчилигидаги бир гуруҳ фахрийлар, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари “Тошкент йўлбарси”ни кўргани боришди.

Меҳмонлар ўзларининг илиқ тилаклари ва самимий суҳбатлари билан Руфат Асадовичнинг кайфиятини янада кўтаришди. Дарҳақиқат, ҳар йили ушбу кун Руфат аканинг хонадонидан ташриф буюрувчиларнинг қадами узилмайди. Боиси 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни, эртасига эса у кишининг таваллуд айёми билан қутлаш учун кўпчилик ташриф буюради. Бу йил ҳам ўзбек боксининг тирик афсонасини йўқлаш учун келадиганларнинг кети узилмаяпти.

Бир пиёла чой устида кечган суҳбатда ўз вақтида «Тошкент йўлбарси» номи билан машҳур бўлган бокс афсонасининг эришган оламшумул ғалабалари ширин хотиралар билан ёдга олинди. Шунингдек, Руфат Рисқиев ҳозирда ҳукуматимиз томонидан ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётгани айтиб, фахрийларимизга кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Text to speech