Ру En O'z
30 Сентябрь 2021 1559

Трек бўйича мамлакат чемпионати яқин

5-10 октябрь кунлари пойтахтимиздаги трек базасида велоспортнинг ушбу йўналиши бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтади. Ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган мазкур турнирда Республикамизнинг сара ёш иқтидор эгалари баҳслашадилар.

Таъкидлаш жоиз, бу галги чемпионат аввалгиларига қараганда Олимпия дастурига кўпроқ аҳамият қаратилиши билан фарқ қилади. Турнирни яккалик таъқиб пойгаси дастури очиб берса, кейинчалик скретч бўйича гуруҳ пойгаси, жамоавий спринт ва таъқиб пойгаси, темпо, мэдисон, очколар бўйича гуруҳ пойгаси каби йўналишлар ҳам ўтказилади.

Мазкур чемпионат мураббийлар штаби учун янги мавсум олдидан кучли захира спортчиларини саралаш, уларнинг имкониятларини кўздан кечириш, ўсмирлар терма жамоаси таркибини аниқлаб олиш учун алоҳида аҳамиятли.

Text to speech