Ру En O'z
29 Сентябрь 2021 1894

Россия Олимпия қўмитаси президенти Тошкентга келди

Бугун Россия Олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздняков пойтахтимизга ташриф буюрди. Меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олишди.

РОҚ раҳбарига ташрифи давомида Новосибирск Олимпия кенгаши раиси Игорь Коротнев ҳамроҳлик қилмоқда. Меҳмонлар кун давомида МОҚда ҳам бўлиб, ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида қимматли маълумотлар олишди. Томонлар ўртасида ташкил этилган учрашувда ҳар икки мамлакат спортини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, терма жамоалар ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини кўпайтириш, томонлар ўртасида тузилган меморандумга мувофиқ, тиббиёт, илм-фан йўналишларидаги ютуқларни баҳам кўриш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мартабали меҳмонга ташриф давомида юртимизда олиб борилаётган бир қатор бунёдкорлик ишлари таништирилди. Жумладан, россиялик меҳмонлар «Янги Ўзбекистон» боғи, унинг атрофида “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари учун ажратилган Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси, “Tashkent City” мажмуаси ва бошқа бир қатор объектларда бўлиб, Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот олишди.

Text to speech