Ру En O'z
29 Сентябрь 2021 1819

Фигурали учишда Россия мактаби билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси Искандер Шадиев хизмат сафари билан Москва шаҳрида бўлиб турибди. Сафар давомида И.Шадиев ва ассоциация бош котиби Шерзод Асатуллаев Россия конькида фигурали учиш федерацияси бош директори Александр Коган билан учрашиб, бир қатор истиқболли масалаларни муҳокама қилди.

Суҳбат давомида ҳар икки мутасадди мамлакатларимизнинг дўстона алоқаларини спорт соҳасида давом эттиришдан мамнун эканликларини таъкидлади. Шунингдек, фигурали учиш спортини юртимизда янада ривожлантириш бўйича қатор масалалар муҳокама этилди.

Сир эмаски, фигурали учиш спортида Россия мактаби жаҳоннинг энг етакчилари қаторига киради. Олдинда турган қишки Олимпия ва Осиё ўйинлари, шунингдек, бошқа нуфузли мусобақаларга спортчиларимизни пухта тайёрлашда, юртимизда ушбу спорт оммавийлигини оширишда Россия методикасидан фойдаланиш масалалари муҳокама марказида бўлди. Учрашув якунида Искандер Шадеив самимий қабул учун Александр Коганга миннатдорчилик изҳор қилиб, эсдалик совғаларини топширди.

Text to speech