Ру En O'z
29 Сентябрь 2021 1971

Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс Ўзбекистонга ташриф буюрди

Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевнинг таклифига биноан юртимизга келди.

Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олди. Ўз навбатида Эндрю Парсонс ҳам Ўзбекистонга илк ташрифи бу қадар илиқ бошланганидан мамнун эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Паралимпия қўмитаси президентининг юртимизга расмий ташрифи 2 октябрга қадар давом этади. Унга қадар мартабали меҳмон билан юртимизда Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир бир қатор расмий учрашувлар ўтказиш белгиланган.

Text to speech