Ру En O'z
29 Сентябрь 2021 2809

Тошкентда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё чемпионати старт олди

29-30 сентябрь кунлари пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Айни пайтда мусобақанинг бир қатор дастурларига старт берилди.

Регламентга кўра, турнир ўсмирлар ва ёшлар тоифасида ташкил этилмоқда. Унда вакилларимиздан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Эрондан 1000 нафарга яқин ёш атлетлар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақа барча терма жамоалар учун Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига селекция вазифасини бажариб беради.

Text to speech