29 Сентябрь 2021
1804
Азизжон Камилов Бухорода мураббийлар билан учрашди
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Бухорога ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад вилоятда дзюдо спортини ривожлантириш ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик масалалари бўйича вилоятидаги мураббийлар ва спорт мактабларининг директорлари билан қатор режаларни муҳокама қилишдир.
Мазкур учрашувда мутасаддилар вилоятда дзюдо спорт турини янада оммалаштириш, ёшларнинг унга бўлган қизиқишини ошириб улардан жаҳон чемпионларини тарбиялаш ҳамда бу борадаги мавжуд бўлган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича фикрлар алмашишди.
Учрашув давомида барча қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва уларнинг таклифлари тингланди.