МОҚ қошидаги РСТИАМ Россиянинг нуфузли университетларидан бири билан меморандум имзолади
Спорт тиббиёти соҳасида тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Россия Федерацияси Волга давлат университетининг Спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва бюджетли федерал олий таълим муассасаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади. Тадбир онлайн форматда ўтказилди.
Видеоконференцияда ҳар икки муассаса раҳбарлари РСТИАМ директори профессор Абдушукур Абдушукур Садиков ва Волга давлат университети ректори профессор Рафис Бурганов иштирок этиб, ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, икки томонлама тажриба алмашиш ва спорт тиббиётини ривожлантириш бўйича қўшма дастурни амалга ошириш бўйича муҳокама олиб боришди.
Ҳужжат қуйидаги фаолиятни қўллаб-қувватлашни назарда тутади: тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик, спорт тиббиёти соҳасидаги таълим фаолияти, семинарлар ва илмий конференцияларда қатнашиш, ўқув курсларини ташкил этиш, ахборот ва библиографик материаллар алмашиш, спортни биомедикал қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолиятини кенгайтириш учун ноу-хау алмашиш.