Ру En O'z
27 Сентябрь 2021 2684

Ойбек Норинбоевни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси Ойбек Норинбоев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Норинбоев Ойбек Қобилжонович 1979 йил дунёга келган. 2000 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Бир неча йил турли давлат секторлари раҳбарлигида самарали меҳнат қилган Ойбек Қобилжонович 2019 йилдан Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясини, жорий йилнинг апрель ойидан эса Ўзбекистон География жамиятини бошқариб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ойбек Норинбоевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech