Қиличбозлик бўйича Тошкент мезбонлик қилган мусобақани 4 та медаль билан якунладик
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Satellite” халқаро турнири ўз якунига етди. Бугун рапира қуролида ўтган мусобақада аёллар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди.
Қувонарлиси, бугун ҳам терма жамоамиз вакиллари 2 та медалга сазовор бўлишди. Ҳамюртларимиздан Умида Илясова ҳамда Мадинабону Парпиева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олдилар. Қизиқарли кечган баҳсларда ғолиблик италиялик Марта Каммилеттига насиб этди.

“Satellite” турнири, Тошкент.
Рапира, аёллар:
1. Марта Каммилетти (Италия)
2. Изабел Эстебан (Филиппин)
3. Мадинабону Парпиева (Ўзбекистон)
3. Умида Илясова (Ўзбекистон)
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Халқаро қиличбозлик федерацияси тақвим режасидан ўрин олган. Унда юқори натижа қайд этган спортчилар қимматли рейтинг очколарига ҳам эга бўлишди.