Қиличбозларимиз бошланган халқаро турнирда иккита медални қўлга киритишди
Бугун Тошкент шаҳрида қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича халқаро мусобақа старт олди. Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) тақвимидан ўрин олган мазкур турнир рапира бўйича ўтказилмоқда.
Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда МОҚ ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Халқаро қиличбозлик федерацияси кузатувчилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.
Musobaqada AQSh, Turkiya, Iroq, Filippin, Italiya, Boliviya, Eron, Qozog‘iston, Belarus kabi davlatlardan tashrif buyurgan mohir rapirachilar bahs olib borishmoqda.
Регламентга кўра, бугун эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унга кўра, биринчи ўрин америкалик Этан Гастнерга насиб этди. Ҳамюртларимиз Муҳаммадюсуф Асранов ва Аҳмадиллохон Солиҳожиев эса бронза медалларини қўлга киритишди.
“Satellite” халқаро турнири.
Рапира, эркаклар:
1. Этан Гастнер (АҚШ)
2. Уладислав Курилович (Беларусь)
3. Муҳаммадюсуф Асранов (Ўзбекистон)
3. Аҳмадиллохон Солиҳожиев (Ўзбекистон)
Эртага аёллар ўртасидаги баҳслар ўтказилиши режалаштирилган.