Ру En O'z
24 Сентябрь 2021 1962

Шаржада нодир шахматчиларимизнинг дербиси

Айни кунларда БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “Мастерс” турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг 8-тур баҳслари ўтказилади.

Қуръага кўра, айни дақиқаларда шу пайтгача 5 очкодан жамғарган икки вакилимиз Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев ўзаро баҳс олиб боришмоқда. 4,5 очкога эга Жавоҳир Синдоров эса россиялик Давид Паравян билан беллашмоқда.

Яна бир аҳамиятли томони кечаги беллашувлар давомида футбол бўйича терма жамоамиз ва “Шаржа” клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров мусобақага ташриф буюрди. Футболчимиз турнирда иштирок этаётган шахматчиларимиз билан кўришиб, уларга омад тилаб ўтди.

Text to speech