Ру En O'z
23 Сентябрь 2021 2079

Фарруҳ Носировни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон триатлон федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Фарруҳ Носиров таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фарруҳ Носиров 1976 йил дунёга келган. Спортчилик фаолиятида ўзи ҳам триатлон билан шуғулланган. Кейинчалик тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Фарруҳ Баҳромович 2019 йил 3 май кунидан бошлаб Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбариятида фаолият олиб бормоқда ва ушбу спорт ривожи йўлида меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Фарруҳ Носировни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech