Ру En O'z
21 Сентябрь 2021 1911

Илиас Илиадис: «Ҳар бир вазнда камида 2 нафардан лицензион ҳудуддаги дзюдочини тарбиялаймиз»

МОҚда спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган таҳлилий йиғилишлар давом этмоқда. Хабар берганимзидек, куннинг биринчи ярмида Қўмита раҳбарияти спорт курашлари бўйича терма жамоамиз мутасаддилари билан муҳокама ўтказди. Шундан сўнг дзюдочиларимиз чиқиши таҳлил қилинди. Унда терма жамоа мураббийлари Илиас Илиадис ва Нелля Киямова ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси вакиллари қатнашишди.

Йиғилишда ҳар бир вазндаги дзюдочиларимизнинг иштироки кўриб чиқилди. Бир қатор вакилларимизнинг чиқиши танқидий фикрларга сабаб бўлди. Бу борада мураббийларнинг шахсий фикрлари ҳам алоҳида ўрганилди.

“Дзюдочиларимизнинг спорт формаси жуда юқори эди. Лекин баъзи вазиятларда руҳий томондан камчиликларимиз кўринди. Шундай ҳолатларга дуч келдикки, вазият бизга боғлиқ бўлмай қолди. Парижга тайёргарликка энди бошқача ёндашамиз. Ҳар бир вазнда лицензион ҳудудга кирадиган камида 2 нафардан дзюдочини тарбиялаймиз. Бунинг учун ички потенциалимиз етарли. Рақобат жуда кучли бўлсагина, катта натижага эришамиз”, – деди Илиас Илиадис.

Суҳбатда мураббийлар штаби бу йилги мамлакат чемпионати натижалари орқали янги Олимпиада циклига тайёрланадиган таркибни саралаб олишни режалаштирилаётганини таъкидлади. Маълум қилинишича, унда Давлат Бобоновдан бошқа терма жамоамизнинг барча вакиллари иштирок этади.

Text to speech