Ру En O'z
20 Сентябрь 2021 2003

Алишер Мирсоатовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Мирсоатов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мирсоатов Алишер Қудратуллаевич 1974 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Тошкент Давлат техника университетининг бакалавр, 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг магистратура босқичини тамомлаган. 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси, 2020 йили 7 мартдан Ўзбекистон теннис федерацияси раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Алишер Қудратуллаевични таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech