19 Сентябрь 2021
1853
Стол теннисчиларимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада совриндор бўлишди
Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида стол тенниси бўйича мукофот жамғармаси 30 минг АҚШ доллар бўлган “Kazakhstan International Open” халқаро турнирида ғолиблар номи аниқланди.
Илк маротаба ўтаётган мусобақанинг катталар ўртасидаги аралаш жуфтлик баҳслари финалида Муҳаммад Ўктамбоев ва Сўғдиёна Мадалиева тандеми финалга чиқди. Мусобақа финалида стол теннисчиларимиз россиялик Максим Кабуркин ва Валерия Котчурга қарши баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртларимиз ўзларидан анча тажрибали рақибларига имкониятни бой бериб қўйдилар ва кумуш медалга сазовор бўлишди.