Ру En O'z
19 Сентябрь 2021 1647

Велоспортчиларимиз жаҳон чемпионатида

Бугун Бельгиянинг Фландрия шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Аҳамиятлиси, унда терма жамоамиз ўз тарихида илк бор 16 спортчи билан иштирок этади.

Мусобақанинг биринчи кун дастурида эркаклар ўртасида алоҳида стартдаги шахсий вақт бўйича пойга ўтказилади. Унда терма жамоамиз шарафини тажрибали Муроджон Холмуратов ва Акром Суннатов ҳимоя қилишади. Пойга Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади ва унда спортчилар 43,3 км масофани босиб ўтишади.

Бўлажак мусобақада ҳамюртларимизга омад тилаймиз.

Text to speech