19 Сентябрь 2021
1786
Бугун тўрт нафар боксчимиз ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этишади
Бугун Россиянинг Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этаётганликлари ҳақида хабар қилгандик. Жаҳон чемпионатининг биринчи куни доирасида тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилади:
-51 кг: Азиза Ёқубова – Мину Гурунг (Непал) (Бошланиш вақти – 14:00)
-60 кг: Райҳона Қодирова – Бадмараг Ганзориг (Мўғулистон) (14:55дан сўнг)
-69 кг: Билол Мирзараҳимов – Гул Заиб (Покистон) (14:40дан сўнг)
-64 кг: Мужибилло Турсунов – Ҳусайн Жидди (Эрон) (20:30дан сўнг)
*Бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан ва тахминан кўрсатилган