Ру En O'z
18 Сентябрь 2021 2937

Актенге Кеунимжаева ва Феруза Содиқовани табриклаймиз!

Бугун икки нафар ёш умидли спортчиларимиз Актенге Кеунимжаева ҳамда Феруза Содиқова таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Актенге Кеунимжаева 1999 йил Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Аёллар кураши бўйича -53 кг вазн тоифасида курашадиган спортчимиз 2019 йил Хитой ва 2020 йил Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Қатор нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаган.

Феруза Содиқова 2002 йил Тошкентда туғилган. Таэквондо бўйича -62 кг вазн тоифасида иштирок этади. Чирчиқ Олимпия захиралари мактаб интернати тарбияланувчиси. Содиқова 2018 йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бронза медали соҳиби, 2019 йил Уханда ўтган ҳарбийлар ўйинларида ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган. Жорий йил Ливанда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни бугунги таваллуд айём билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech