Ру En O'z
21 Сентябрь 2021 1855

Ёш хоккейчимиз Россия чемпионатида муваффақиятли старт олди

Хоккей бўйича 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида Россия чемпионатида қатнашаётган Салоҳиддин Азимов “СКА Юность” жамоаси билан илк муваффақиятга эришди.

Ушбу ёш тоифасидаги Россия биринчилигининг илк турида екатеринбурглик кичик шайба усталари “Заряд” жамоаси билан ўйнади ва йирик 17:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Унда майдонга тушган ҳамюртимиз Горди Хоу хет-тригини қайтаришга муваффақ бўлди. Яъни, Азимов ўтган ўйинда гол+ассист+2 дақиқалик жаримани (рақиби билан муштлашиб, уни мағлуб этгани учун) ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Кейинги учрашув Уфанинг “Салават Юлаев” ёшларига қарши кечади. Бўлажак баҳсларда ҳам ёш хоккейчимизга омад тилаб қоламиз.

Text to speech