Ру En O'z
21 Сентябрь 2021 7201

Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мухторхон Ташходжаев 1983 йил таваллуд топган. Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлагач бир муддат мазкур даргоҳнинг турли бўлимларида фаолият олиб борди. 2019 йил август ойидан бери Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасини бошқариб келмоқда. Бир сўз билан айтганда, Мухторхон Махсудович раислигида мамлакатимизда Паралимпия ҳаракати янада юксалмоқда дейиш мумкин. У кишининг бошқаруви давомида спортчиларимиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларида 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида делегациямиз 16-ўринни эгаллади. Юртимизда имконияти чекланган спортчиларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги хизматлари ва Токио-2020 Паралимпиадасидаги муваффақиятли иштирок учун давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Мухторхон Ташходжаевни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech