Ру En O'z
18 Сентябрь 2021 1689

Регби-7 бўйича Осиё чемпионатининг илк куни якунланди

Маълум қилганимиздек, бугун пойтахтимизда регби-7 бўйича 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Регламентга кўра, бугунги кун доирасида терма жамоамиз 3 ўйин ўтказди. Уларда Қозоғистон ва Ҳиндистон жамоаларига мағлубиятга учраган бўлсак, БААдан устун келдик. Эртага Қирғизистонга қарши баҳс билан гуруҳ босқичи якунланади ва жамоаларнинг ўрнига қараб плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш давом этади. Бугунги натижалар:

Ўзбекистон – Қозоғистон 0:28
Қирғизистон – БАА 0:61
Қозоғистон – Ҳиндистон 12:10
Ўзбекистон – БАА 7:5
Ҳиндистон – Қирғизистон 63:0
БАА – Қозоғистон 12:10
Ўзбекистон – Ҳиндистон – 5:20

Text to speech