Ру En O'z
18 Сентябрь 2021 2403

Спортчиларимиз жаҳон ареналарида

Бугун бир қатор спорт турларида терма жамоаларимизнинг жаҳон ареналарида нуфузли мусобақалардаги иштироки давом этади. Терма жамоамиз вакиллари футзал, волейбол, гандбол, стол тенниси, теннис бўйича қатор мусобақаларда қатнашади. Уларнинг иштироки ҳақида:

Волейбол. Эрта тонгда йигитларимиз Таиландга қарши кечган шиддатли баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Энди жамоамиз 13-ўрин учун Қувайт ва Гонг Конг ўртасидаги баҳс ғолибига қарши майдонга чиқади.

Стол тенниси. Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида соврин жамғармаси 25 000 АҚШ доллари бўлган мусобақада кучлилар сараланмоқда. Афсуски, яккалик дастурида вакилларимиз медаллар учун курашдан эрта чиқиб кетишди.

Эркаклар, жуфтлик. Ярим финал:
Элмурод Холиқов / Станислав Тян – Али Алхадрави / Абдулазиз Бу Шулайби (Саудия Арабистони)
Камила Халикова / Меҳринисо Норқулова – Каушани Нат / Практи (Ҳиндистон)

Аралаш жуфтлик, ярим финал:
Сўғдиёна Мадалиева / Муҳаммад Ўктамбоев – Элмурод Холиқов / Камила Халикова

Гандбол. Осиё чемпионатида қатнашаётган аёллар терма жамоамиз бугун Тошкент вақти билан 21:00 да бошланадиган ўйинда Қозоғистон жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Осиё чемпионати, 2-тур
21:00. Ўзбекистон – Қозоғистон

Футзал. Бугун Литвадаги жаҳон чемпионатида қатнашаётган йигитларимиз гуруҳ босқичида сўнгги учрашувни ўтказишади. Мисрга қарши баҳсда жамоамиз ғалаба қозона олса, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

Жаҳон чемпионати, 3-тур.
20:00. Ўзбекистон – Миср.

Теннис. Норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланмиш Дэвис кубогининг жаҳон саралаш босқичида қатнашаётган йигитларимиз кечаги баҳсларда имкониятни бой бериб қўйишди. Агар бугун бўлиб ўтадиган жуфтликда ҳам норвегиялик теннисчилар устун келишса, улар кейинги босқичга йўл олишади.

17:00. С.Файзиев / Д.Истомин – В.Дурашович / К.Рууд (Норвегия)

Text to speech