Ру En O'z
12 Сентябрь 2021 1437

МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси мусобақани 91 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 91 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳамюртларимиз мусобақада 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза жами 91 та медалларига сазовор бўлишди. Бу мезбон Россия жамоасидан сўнг иккинчи кўрсаткич бўлди. Сўнгги кунда бўлиб ўтган баҳсларда вакилларимиз каратэ, бадиий гимнастика, футзал спорт турларида шоҳсупага кўтарилишди. Унда шоҳсупага кўтарилган спортчилар:

Олтин медаль: Дилдора Алиқулова (каратэ).

Кумуш медаль: Ирода Садикова, Доменика Дамирова, Аида Хайдарова, Мубина Камолова (жамоавий баҳсларда, бадиий гимнастика), Насибабону Нарбаева (каратэ), Моҳларойим Ҳакимжонова (каратэ).

Бронза медаль: Анастасия Саранцева (2 та: тасма ва халқа баҳсларида, бадиий гимнастика), Исломжон Сатторов (каратэ), Бону Эгамбердиева (каратэ), Севинч Содиқова ва Диана Гарамова (бадминтон, жуфтлик) футзал терма жамоаси.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Туризм ва спорт вазирлиги, унда иштирок этган федерация ва ассоциацияларимиз, спортчиларимиз ва мухлисларимизни самимий табриклаб қолади.

Text to speech