Ру En O'z
11 Сентябрь 2021 2217

Токио-2020 иштирокчилари Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозонишди

Чирчиқ шаҳрида 23 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Мазкур мусобақа орқали терма жамоамиз мураббийлар штаби олдинда турган халқаро турнирлар учун асосий таркибни шакллантириб олишди.

Мусобақанинг охирги кун дастурида сабля бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Кутилганидек, унда Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчилари Зайнаб Дайибекова ҳамда Шерзод Мамутов яккалик баҳсларида ғалаба қозонишди. Батафсил:

Яккалик, қизлар:
1. Зайнаб Дайибекова (Қорақалпоғистон)
2. Гулистон Пердебаева (Қорақалпоғистон)
3. Венера Исроилова (Тошкент вилояти)
3. Шаҳноза Тоғаймуродова (Тошкент)

Яккалик, йигитлар:
1. Шерзод Мамутов (Қорақалпоғистон)
2. Фазил Генжебаев (Қорақалпоғистон)
3. Бобур Расулов (Тошкент)
3. Жалолиддин Душамбоев (Тошкент вилояти)

Text to speech