Ру En O'z
11 Сентябрь 2021 2220

МОҚ Ишлар бошқармаси бошлиғи Хайриддин Рафиков 70 ёшни қарши олди

Бугун МОҚ Ишлар бошқармаси бошлиғи Хайриддин Рафиков қутлуғ 70 ёшни қарши олмоқда. Ушбу айём Қўмита ходимлари орасида илиқ қарши олинди.

Хайриддин Хусниддинович Рафиков 1951 йил 11 сентябрь куни Тошкентда туғилган. Бунгача турли йиллар “Миконд” заводи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Халқ назорат қўмитаси, Тошкент шаҳри ва туман ҳокимликларида турли лавозимларда, Ёшлар ижод саройи ва “Туркистон” санъат саройларида директор сифатида самарали фаолият олиб борган. 2019 йилдан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келмоқда.

Text to speech