Ру En O'z
11 Сентябрь 2021 2368

Искандер Шадиевни табриклаймиз!

Бугун МОҚ раиси маслаҳатчиси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раиси Искандер Шадиев таваллуд кунини нишонламоқда.

Искандер Касимович Шадиев 1979 йил 11 сентябрь куни дунёга келган. Буюк Британияда бизнес бошқаруви бўйича таълим олган. Бир неча йилдирки спорт соҳасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. 2017 йилдан “Пахтакор” футбол клуби бош директори маслаҳатчиси, 2019 йилдан Ўзбекистон МОҚ раиси маслаҳатчиси, Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси ўринбосари, 2021 йил бошидан Ўзбекистон Қишки спорт турлари ассоциацияси раиси сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Искандер Шадиевни таваллуд куни билан муборакбод этиб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech