Ру En O'z
11 Сентябрь 2021 2337

Ришод Собировни табриклаймиз!

Бугун ўзбек ва жаҳон дзюдосининг ёрқин вакилларидан бири Ришод Собиров таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ришод Собиров 1986 йил 11 сентябрь куни Бухорода туғилган. Дзюдо бўйича Пекин-2008, Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпия ўйинларининг совриндори. 2010 йил Токио ва 2011 йил Парижда ўтказилган жаҳон чемпионатида -60 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони, шунингдек, 2015 йил Астана (Нур-Султан)да ўтган дунё биринчилигининг бронза медали соҳиби. 2011 йил жаҳоннинг энг яхши дзюдочиси номини қўлга киритган. Ришод Собировнинг мана шундай муваффақиятлари давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Oлимпия қўмитаси Ришод Собировни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech