Ру En O'z
10 Сентябрь 2021 1684

Дзюдочиларимиз жамоавий дастурда МДҲ ўйинларининг чемпионига айланишди

Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган илк МДҲ ўйинларининг навбатдаги куни ортда қолди. Аҳамиятлиси, бу кун биз учун дзюдочиларимизнинг ажойиб ғалабаси билан ёдимизда қолди. Регламентга кўра, ушбу кун дастурида дзюдочиларимиз жамоавий йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Вакилларимиз мусобақани тўғридан тўғри ярим финалдан бошлашди. Ушбу босқичдаёқ уларга жиддий рақиб – мезбон полвонлари тўқнаш келди. Қувонарлиси, бу жуфтликда ҳамюртларимиз 5:2 ҳисобида устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Олтин медаль учун кечган баҳсда эса Озарбайжон термаси 5:3 ҳисобида таслим этилди.

Шу тариқа, дзюдочиларимиз жамоавий йўналишдаги ғалабалари билан делегациямизга 22-олтинни тақдим қилишди. Шунингдек, ҳисобимизда 29 та кумуш ва 30 та бронза медаллари ҳам мавжуд.

Text to speech