10 Сентябрь 2021
1835
Чирчиқда ёш қиличбозларимиз беллашишмоқда
Чирчиқ шаҳрида 23 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.
Ортда қолган кун мобайнида рапира йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унга кўра, қизлар ўртасида самарқандлик Умида Илёсова, йигитлар ўртасида эса андижонлик Аҳмадиллохон Солиҳожиев ғалаба қозонишди. Батафасил:
Яккалик, қизлар:
1. Умида Илёсова (Самарқанд)
2. Маржона Усманова (Андижон)
3. Камила Мирзаева (Тошкент)
3. Мадинабону Парпиева (Тошкент)
Яккалик, йигитлар:
1. Аҳмадиллохон Солиҳожиев (Андижон)
2. Анвархон Солиҳожиев (Андижон)
3. Муслимбек Мирзаалимов (Андижон)
3. Муҳаммадюсуф Асранов (Андижон)
Жамоавий, қизлар:
1. Тошкент
2. Андижон
3. Фарғона
Жамоавий, йигитлар:
1. Aндижон
2. Тошкент
3. Фарғона