FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
10 Сентябр 2021 3493

Ханчжоу-2022 ташкилий қўмитаси Миллий Олимпия қўмиталари билан онлайн йиғилиш ўтказди

8-9 сентябрь кунлари Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг бир қатор ташкилий масалалари юзасидан онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Осиё Олимпия кенгаши ва мусобақа ташкилий қўмитаси раҳбарияти, Осиё-Океания Миллий Олимпия қўмиталарининг вакиллари қатнашишди.

Онлайн семинарни Осиё Олимпия Кенгаши Бош директори Ҳуссейн Аль Мусаллам очиб берди. Шундан сўнг Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари департаменти директори, Халқаро кураш ассоциацияси президенти Хайдар Фармон, қолаверса, Ханчжоу-2022 Ташкилий қўмитаси мутасаддилари ҳам сўз олиб, мусобақанинг ташкилий ишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиб олишди. Тадбирда Ўзбекистон МОҚ номидан Халқаро алоқалар департаменти бош мутахассиси Нозим Атакулов қатнашди.

Унда XIX Осиё ўйинларига мезбонлик қилувч спорт объектларининг тайёргарлик ҳолати, синов турнирларини ўтказиш, ареналар бўйлаб йўлга қўйилган транспорт тизими, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриладиган назорат ҳақида атрофлича фикрлар билдирилди. Семинар тақдимот тарзида ўтиб, якунда мавзулар юзасидан савол-жавоблар бўлди.

Семинарни Ҳуссейн Аль Мусалламнинг ўзи ёпиб берди ва иштирокчи давлатларга тайёргарлик бўйича омад тилаб қолди.

Text to speech