Ру En O'z
10 Сентябрь 2021 1896

Ўзбекистон делегацияси “Россия – спорт мамлакати” халқаро форумида иштирок этди

Қозон шаҳрида ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинлари доирасидаги расмий тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов делегациямиз номидан қатнашмоқда.

Жумладан, мусобақа доирасида “Россия – спорт мамлакати” номли халқаро форум ўтказилди. Унда МДҲ ўйинларида иштирок этаётган давлатларнинг спорт соҳасидаги расмий вакиллари ҳам қатнашишди. Мазкур тадбирларда мамлакатимиз номидан Азиз Абдуҳакимов ва Ойбек Касимов иштирок этишди.

Тадбир давомида мутасаддилар Беларусь МОҚ президенти Виктор Лукашенко, Туризм ва спорт вазири Сергей Ковальчук ҳамда бошқа бир қатор делегация вакиллари билан учрашиб, қатор режаларни муҳокама қилишди.

Халқаро форум икки кун давом этади. Унда спорт соҳасида эришилган ютуқлар, қўлланилаётган сўнгги методика ва инновацион ғоялар, шунингдек, бир қатор йўналишлардаги охирги янгиликлар ҳақида семинар ва тренинглар ўтказилди. Шунингдек, ташриф давомида делегациямиз мутасаддилари Россия Федерацияси спорт вазири Олег Матицин ва бошқа бир қатор расмийлар билан учрашишди.

Text to speech