Ру En O'z
10 Сентябрь 2021 1356

МДҲ ўйинларидаги медалларимиз 80 тага етди

Қозон шаҳрида ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг қўлга киритган медаллари сони 80 тага етди. Ортда қолган кунда ёш спортчиларимиз 13 та медалга сазовор бўлишди.

Медалларимиз ўқ отиш спорти ва дзюдога тўғри келади. Ёш мерган қизимиз Дилафрўз Қобилжонова ўз тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, дзюдочиларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалларини жамоамиз ҳисобига келтиришди. Батафсил:

Олтин медаль:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров

Кумуш медаль:
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева
-81 кг: Нурбек Муртазоев

Бронза медаль:
-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев
-100 кг: Суҳроб Ражабов
-63 кг: Фарангиз Режепова
-70 кг: Фарангиз Холмуродова
-78 кг: Ирисхон Қурбонова
+78 кг: Фотима Қурамбоева

Бугунги медаллар билан ҳисоблаганда делегациямиз 21 та олтин, 29 та кумуш ва 30 та бронза, жами 80 та медалга эгалик қилмоқда.

Text to speech