Ру En O'z
9 Сентябрь 2021 1376

МДҲ ўйинлари: Муай-тайчиларимиздан саккизта медаль

Қозон шаҳрида ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинларида жамоамизнинг муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Ортда қолган кун баҳсларида 8 та медалга сазовор бўлдик.

Барча медаллар жамланмасига муай-тайчиларимиз муаллифлик қилишди. Якунда 1 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медаллари делегациямиз ғазнасига қўшиб қўйилди. Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин:
-57 кг: Фахриддин Ҳасанов

Кумуш:
-63,5 кг: Парвиз Абдуллаев

Бронза:
-60 кг: Давлатшоҳ Шамсиев
-67 кг: Раҳимжон Болтабоев
-71 кг: Каримжон Каримов
-75 кг: Азизбек Мадаминов
-81 кг: Шаҳрамхон Ҳасанов
-91 кг: Исматилла Исматиллаев

Шунинг билан, делегациямизнинг медаллари сони 67 тага (17 та олтин, 26 та кумуш ва 24 та бронза) етди ва умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин иккинчи поғонада турибмиз.

Text to speech