Ру En O'z
8 Сентябрь 2021 1552

Қиличбозлик бўйича мамлакат чемпионатига старт берилди

Бугун Чирчиқ шаҳрида қиличбозлик бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида мамлакат чемпионати бошланди. Унда Республикамизнинг барча вилоятларидан келган ёш қиличбозлик рақобатлашишмоқда.

Регламентга кўра, мусобақанинг дастлабки кунида шпага усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Даставвал яккалик, сўнг жамоавий дастурда чемпионлар аниқланди. Унга кўра, қизлар ўртасида қорақалпоғистонлик Дилназ Мурзатаева, йигитлар ўртасида эса тошкентлик Файзулла Алимов ғалаба қозонишди. Батафасил:

Яккалик, қизлар:
1. Дилназ Мурзатаева (Қорақалпоғистон)
2. Севара Раҳимова (Тошкент)
3. Шаҳзода Эгамбердиева (Тошкент)
3. Бибимарям Сапарова (Қорақалпоғистон)

Яккалик, йигитлар:
1. Файзулла Алимов (Тошкент)
2. Муҳаммадюсуф Сидидқов (Тошкент)
3. Камолиддин Ахтамов (Навоий)
3. Мейрхан Тимуров (Навоий)

Жамоавий, қизлар:
1. Тошкент
2. Қорақалпоғистон
3. Навоий

Жамоавий, йигитлар:
1. Андижон
2. Навоий
3. РОЗК

Text to speech