Ру En O'z
7 Сентябрь 2021 1709

Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси Бош Ассамблеясининг мезбони ўзгарди

Жорий йил Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ташкилот ушбу тадбир мезбони ўзгарганини маълум қилди.

Ташкилот Бош котиби Гунилла Линдбергнинг маълум қилишича, Ассамблея Грециянинг Крит оролида бўлиб ўтади. Аввалроқ, у 24-25 октябрь кунлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ эпидемиологик вазият сабаб Афинага кўчирилди. Энди эса Греция пойтахтидан узоқ бўлмаган манзил Крит ороли 206 мамлакатдан ташриф буюрадиган МОҚ вакиллари ўртасида ўтадиган бўлажак Ассамблеяга мезбонлик қилиши айтилмоқда.

Text to speech