Ру En O'z
5 Сентябрь 2021 1836

“Чегарачилар” поло бўйича “Мустақиллик кубоги”ни қўлга киритди

Тошкентда Қорабайир зотли отларнинг биринчи миллий фестивали ва поло бўйича “Мустақиллик кубоги” бўлиб ўтди. 3 кун давом этган мусобақада юртимизнинг энг сара 10 жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Бугун бўлиб ўтган ҳал қилувчи босқичда учинчи ўрин учун “Nest One Қорабайир Миллий бренди” ва Миллий Гвардия жамоалари куч синашган бўлса, бош соврин учун “Чегарачилар” “Темир йўллари” жамоаси билан рақобатлашишди.

Учинчи ўрин учун кечган курашда “Nest One Қорабайир Миллий бренди” 6:2 ҳисобида устун келиб, рақибини катта фарқ билан мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Финал эса ўз номига яраша ўта муросасиз ва кескин курашларга бой кечди. Якунда 1 та тўп фарқи билан устун келган “Чегарачилар” 5:4 ҳисобида устун келиб, бош совринни қўлга киритди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида сўз олган мутасаддилар барчани Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан муборакбод этиб, поло спортининг юртимизда янада ривожланаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, бу каби турнирларни мунтазам ўтказиб, уни анъанага киритиш режаси ҳақида тўхталишди.

Text to speech