Ру En O'z
5 Сентябрь 2021 2015

Токио-2020: Ўзбекистон Паралимпия ўйинларини 16-ўринда якунлади

Бир неча кун диққатимиз марказида бўлган Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ҳам ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон жамоаси медаллар жамланмаси бўйича умумжамоа жадвалида Риодаги ўрнини сақлаб қолди.

Делегациямиз ушбу Паралимпия ўйинларига 48 спортчи билан 55 та йўлланма қўлга киритган эди. Якунда эса жамоамиз 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлди. Бу эса умумжамоа ҳисобида 162 делегация орасида мусобақани 16-ўринда якунлашимизни таъминлади. Бу кўрсаткич Осиё жамоалари (Хитой, Япония ва Эрондан сўнг) ва МДҲ (Россия, Украина ва Озарбайжондан кейин) мамлакатлари орасида тўртинчи, Марказий Осиё ва Туркий халқлар орасида биринчи бўлди. Қайд этиш жоиз, Рио-2016 Паралимпия ўйинларида ҳам 8 та олтин медаль билан 16-ўринни банд этган эдик.

Ҳозир Токио шаҳридаги Олимпия стадионида мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Делегациямиз Тошкентга эртага қайтиб келади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бундай муваффақиятли иштирок билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасини, терма жамоамиз делегациясини, спортчи ва мураббийларни ва уларнинг ота-оналарини муборакбод этади.

Text to speech