Ру En O'z
5 Сентябрь 2021 1577

МДҲ ўйинларида яна 5 та медаль

Хабарингиз бор, айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида I МДҲ ўйинлари давом этмоқда. Кеча мусобақанинг навбатдаги беллашувлари ортда қолди.

Ортда қолган кун дастурида терма жамоамиз яна 5 та бронза медалини делегациямиз ҳисобига ёзиб қўйди. Улардан 4 таси бокс спортига тўғри келса, яна бир медаль эркин курашчимиз ҳисобига ёзилди. Медаллар ўйналган иккинчи кунда совриндор бўлган спортчиларимиз:

Бокс:
-60 кг: Умидилло Расулов
-66 кг: Жафарбек Шахбазов
-52 кг: Узукжамол Юнусова
-54 кг: Гулдана Тилеубергенова

Эркин кураш:
-125 кг: Намоз Абдурашидов

Шу тариқа, мазкур мусобақада делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 та кумуш ва 8 та бронзани ташкил этмоқда.

Text to speech