Ру En O'z
4 Сентябрь 2021 1721

Ёш бешкурашчиларимиз Мисрга учиб кетишди

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати ва ундан олдин ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Мисрга йўл олди.

13-19 сентябрь кунлари Мисрнинг Александрия шаҳрида замонавий бешкураш бўйича 17-19 ёшли спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, унда илк бор мазкур йўналишда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

В.М.Чудновский қўл остидаги жамоамиз дунё биринчилиги бошлангунга қадар ўқув-машғулот йиғинида бўлади. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа жамоамиз учун олдинда турган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Text to speech