4 Сентябрь 2021
1738
Гулжаной Наимова ярим финалда, Ибрагимов саккизинчи бўлди
Пара-таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова чорак финал жангини якунлади.
Ушбу босқичда спортчимизга япониялик пара-таэквондочи Шоко Ота рақиблик қилди. Ҳамюртимиз мезбон спортчини 37:12 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Гулжанойга финал остонасида Буюк Британия вакили Эми Трусдейл рақиблик қилади. Ушбу жанг бугун Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади.
Шунингдек, ўқ отиш спортида Сервер Ибрагимов 50 метр масофадан тўппончадан отиш дастурида финал баҳсини якунлади. Афсуски, унда ҳамюртимиз кичик омадсизликка учраб саккизинчи поғона билан чекланди. Эслатиб ўтамиз, Ибрагимов бундан аввал 10 масофада кечган баҳсда 5-поғонадан жой олган эди.