Ру En O'z
4 Сентябрь 2021 1713

МДҲ ўйинларининг илк кунида 5 та медаль қўлга киритдик

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида И МДҲ ўйинлари старт олди. Медаллар жамланмаси ўйналган дастлабки кунда жамоамиз 5 та медалга сазовор бўлди.

Эътиборлиси, шоҳсупага кўтарилган барча спортчиларимиз юнон-рум кураши усталари бўлди. Муроджон Алимжонов (-77 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Аброр Отабоев (-63 кг), Жамол Жумабоев (-72 кг) ва Темурбек Насимов (-130 кг) бронза медалини қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Кеча Ўзбекистон делегациясининг яна бир қисми Қозонга йўл олди. Мазкур мусобақада делегациямизга МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов раҳбарлик қилмоқда.

Text to speech