4 Сентябрь 2021
1883
Шаҳноза Мирзаева олтинчи бўлиб маррага етиб келди
Пара-каноэ бўйича аёллар ўртасида KL3 тоифасида финал дастури якунланди. Унда ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева иштирок этди.
Кескин ва муросасиз кечган беллашувда Мирзаева 52.398 сония натижа билан маррага олтинчи бўлиб етиб келди. Эслатиб ўтамиз, беллашув 200 метр масофада ўтказилган. Бир неча дақиқадан сўнг шу йўналишда Хайтмурод Шерқўзиев ҳам медаллар учун кураш олиб боради.