Ру En O'z
4 Сентябрь 2021 1368

Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди

Пара-енгил атлетика бўйича F54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларидан хушхабар. Унда қатнашган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова кумуш медалга сазовор бўлди.

Спортчимиз мазкур машқда қайд этган 18.38 метр натижаси унга кумуш медални тақдим қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу спортчимиз ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган эди.

Бу делегациямизнинг жорий Паралимпиададаги бешинчи кумуш медали бўлди. Шунингдек, ҳисобимизда 7 та олтин ва 6 та бронза медаллари ҳам мавжуд.

Text to speech